Қозоғистон буғдой импортини тақиқлади
Олам
−
21 Август
4554Қозоғистонда жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, буғдой импорти 1,3 миллион тоннани ташкил этган. Бу 2023 йилдаги йиллик импорт ҳажмига деярли тенг ва айни пайтда Қозоғистон ички бозорида етарли миқдорда буғдой захираси мавжуд. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Кўрилган чора-тадбирлар ва вегетация давридаги қулай об-ҳаво шароити туфайли вазирлик ғалланинг яхши ҳосилини башорат қилмоқда. Бу эса ўтказма захираларини ҳисобга олган ҳолда ғалла бозорида ортиқча таклифни юзага келтиради.
Ички бозор ҳимояси ва дон реэкспортини истисно қилиш мақсадида 2024 йил 26 июль куни “Ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш бўйича” идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтган. Унда декабрь ойигача чеклов жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қозоғистон ҳудуди орқали буғдой транзити, шунингдек, уларнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бир давлат ҳудудидан Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бошқа давлат ҳудудига Қозоғистон ҳудуди орқали ўтиши бундан мустасно.
Буйруқ 21 августдан кучга киради ва 2024 йил 31 декабргача амал қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь