Қозоғистон 231 нафар фуқаросини Суриядан эвакуация қилди

Олам

image

Жорий йилнинг 7 ва 9 май кунлари 231 нафар қозоғистонлик Суриядан ватанига эвакуация қилинди. Шулардан 156 нафар мактаб ёшидаги болалар, 18 нафари етим. Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг шу тўғридаги баёноти “Оқўрда” расмий сайтида эълон қилди.

Қайд этилишича, бу кенг кўламли инсонпарварлик акцияси Қозоғистоннинг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев кўрсатмаси билан жорий йилнинг январь ойи бошида ўтказилган “Жусан” амалиётининг давоми бўлган.

Эвакуация қилинган барча Қозоғистон фуқаролари билан давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлар реабилитация тадбирларини ўтказган. Тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилган.

“Қозоғистон террорчиликка қарши кураш ва қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдаги ўз мажбуриятларини тан олади. Инсонпарварлик акцияси давом эттирилади. Бизнинг инсонлардан ҳеч ким тақдир измига ташлаб қўйилмайди”, дейилади хабарда.

Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва бошқа давлат органларига, шунингдек, инсонпарварлик акциясини ўтказишда иштирок этган халқаро шерикларга миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Сурия эвакуация

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг