Қоровулбозор туманига ҳам ҳоким тайинланди
Жамият
−
30 Ноябрь
4703Бугун, 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва унда туманга янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, туман ҳокими сифатида ишлаб келаётган Акмал Анварович Остонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Қоровулбозор тумани ҳокими лавозимидан озод қилинган. Унинг ўрнига туман раҳбари этиб Ўткир Шомаҳмадович Ҳамроев тайинланди.
Тайинловга қадар у 2021 йилдан бери вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Ўткир Ҳамроев 1976 йилда Пешку туманида туғилган. 2000 йилда Бухоро давлат университетини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Мутахассислиги – иқтисодиёт ва давлат бошқаруви. Меҳнат фаолиятини ҳисобчиликдан бошлаб, Пешку тумани ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи, вилоят Рақобат бошқармаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Пешку ва Вобкент туманлари ҳамда Когон шаҳрига ҳоким тайинланганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь