“Қорбободан совға”: КХДР Япон денгизига 3 та ракета учирди
Олам
−
31 Декабрь 2022
8020Шимолий Корея Япон денгизи томон қисқа масофали учта баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, снарядлар максимал баландлиги 100 километр бўлган 350 километр масофани босиб ўтган. Ракета синовларидан сўнг самолётлар ёки кемаларга зарар етказилгани ҳақида хабар берилмаган.
Қайд этиш керакки, бугунги учирилишдан ташқари, КХДР жорий йилда 38 марта баллистик ракеталарни синовдан ўтказди, жами 70 га яқин ракета учирди.
Аввалроқ 18 декабрь куни Шимолий Корея Япон денгизи томон тахминан 25 дақиқалик оралиқда иккита баллистик ракета учирган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023