Шимолий Корея Япон денгизига иккита баллистик ракета учирди
Олам
−
18 Декабрь 2022
5507Бугун, 18 декабрь куни Шимолий Корея Япон денгизи томон тахминан 25 дақиқалик оралиқда иккита баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япония қирғоқ хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирча икки ракетанинг аниқ тушган жойи маълум эмас.
“NHK” ва “Kyodo” агентлигининг ҳукуматдаги манбаларига кўра хабар беришича, иккала ракета ҳам Япон денгизидаги Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушган.
Япония аҳолини минтақадаги кемаларда ракета парчалари топилса, уларга яқинлашмасликка, зудлик билан расмийларга мурожаат қилишга чақирган.
Япония Бош вазири Фумио Кисида идораси қошида КХДР томонидан янги ракета учирилиши билан боғлиқ маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича штаб-квартира иш бошлаган.
Расмийларга кўра, ҳозирга қадар Шимолий Корея томонидан ракета учирилиши оқибатида Японияга қандай зарар етказилгани ҳақида хабар берилмаган.
Жанубий Корея ҳарбийлари ҳам Пхеньян томонидан ракета учирилгани ҳақида маълум қилган, аммо ракетанинг аниқ тури ҳозирча айтилмаган. Шимолий Кореянинг бу ракета учирилиши йил бошидан бери ўттиз бешинчиси бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь