Қорақалпоғистондаги талатўпларда неча киши қурбон бўлгани айтилди

Жамият

image

Қорақалпоғистонда содир бўлган намойишларда 18 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакили хабар қилди. 

“Оммавий тартибсизликлар оқибатида ҳозирга қадар аниқланган ҳолатларга кўра, жами 243 нафар шахсга, жумладан 38 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимига турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган. Оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган”, дейди БП вакили. 

Маълумотларга кўра, 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар оқибатида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган. Уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйда давом эттиришига рухсат берилган.

Ҳозирда шифохоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор. Шу жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг