Қорақалпоғистондаги постда колонка ичига яширилган 18 килограммдан ортиқ наркотик аниқланди
3-саҳифа
−
24 Сентябрь
3482Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона постида соф оғирлиги 18 килограммдан зиёд синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб киришга уриниш фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Довут-ота” чегара божхона постида бошқарманинг тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган мазкур ҳолатда республикага кириб келган Lada Largus русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Кўрик давомида автотранспорт юкхонасидаги 2 дона овоз кучайтиргич ичига ёт жисмлар жойлангани учун божхона ходимларининг диққатини тортган. Холислар иштирокида ушбу колонкалар очиб кўрилганида, уларнинг ичида 36 дона полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлган.
Ўрамлардаги оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар эса Марказий божхона лабораториясининг хулосасига кўра, 18 кг 97 гр оғирликдаги мефедрон синтетик гиёҳвандлик моддаси бўлиб чиққан.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинганди.
Мадина Салимова
LiveБарчаси