Қорақалпоғистонда маст эркак кўп қаватли бинодан ўзини ташламоқчи бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикасида маст эркак кўп қаватли уй томидан ўзини ташламоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан республика Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 1 январь куни соат 14:30 да Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “1050” қисқа рақамига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, махсус қутқарув гуруҳи ходимлари Нукус шаҳри 23-мавзе 1/46 манзилига етиб келган. Ўзини томдан ташламоқчи бўлган шахс 1987 йилда туғилган фуқаро экани аниқланган. 

Фуқаро қутқариб қолинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг