Қорақалпоғистонда маст эркак кўп қаватли бинодан ўзини ташламоқчи бўлди (видео)
Crime
−
03 January 2023 9467 1 minute
Қорақалпоғистон Республикасида маст эркак кўп қаватли уй томидан ўзини ташламоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан республика Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 1 январь куни соат 14:30 да Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “1050” қисқа рақамига хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, махсус қутқарув гуруҳи ходимлари Нукус шаҳри 23-мавзе 1/46 манзилига етиб келган. Ўзини томдан ташламоқчи бўлган шахс 1987 йилда туғилган фуқаро экани аниқланган.
Фуқаро қутқариб қолинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Live
All
O'zbekiston shakar importini chekladi
27 October