Қорақалпоғистонда мактаб таъмирига ажратилган 177 млнни “ухлатган” мансабдорлар ушланди
Жамият
−
02 Апрель 2022 8317 1 дақиқа
Қорақалпоғистонда Халқ таълими бўлими ва МЧЖ мансабдорлари мактабни таъмирлаш учун ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Амударё тумани халқ таълими бўлими ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи 2 та МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктиргани фош бўлган. Улар тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг ўқув биноларини таъмирлаш учун ажратилган жами 1 млрд 235 млн сўм пул маблағининг 177,6 млн сўмини ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш орқали ноқонуний ўзлаштирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь