Қорақалпоғистонда мактаб таъмирига ажратилган 177 млнни “ухлатган” мансабдорлар ушланди

Local

−

image

Қорақалпоғистонда Халқ таълими бўлими ва МЧЖ мансабдорлари мактабни таъмирлаш учун ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Амударё тумани халқ таълими бўлими ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи 2 та МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктиргани фош бўлган. Улар тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг ўқув биноларини таъмирлаш учун ажратилган жами 1 млрд  235 млн сўм пул маблағининг 177,6 млн сўмини ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш орқали ноқонуний ўзлаштирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

178

Rating

3

Rate this article

Share with your friends