Қорақалпоғистонда камёб жониворлар ўлдирилгани бўйича жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
14 Декабрь 2021 5775 1 дақиқа
Аввалроқ Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган жайронлар браконьерлар томонидан отиб, ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра браконьерлик бўйича жиноят иши очилган.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда браконьерлар 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлагани юзасидан ўтказилган текширишда Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсига 190 млн. 350 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги моддий зарар етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўрт нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “е” ва “ж” бандлари (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль