Қорақалпоғистонда қурилиш соҳаси мансабдорлари 30 млрдни “растрата” қилган – ДХХ

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистонда қурилиш соҳасида 30 млрд сўм талон-тарож қилинган ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Презиеднтининг “2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузулмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2018-2021 йилларда Нукус давлат педагогика институтининг ўқув биноларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш учун 54,3 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган.

2018 йилда ўтказилган тендерда “Jayhun Universal Qurilish” МЧЖ ғолиб чиқиб, у томонидан 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар барча ишлар амалга оширилиши керак бўлган.

Аммо, зарур маблағлар давлат бюджетидан ажратилганига қарамасдан, режалаштирилган ишлар белгиланган муддатда якунига етмаган.

Аниқланишича, пудратчи “Jayhun Universal Qurilish” МЧЖ ва буюртмачи ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси мансабдор шахслари ўзаро тил бириктирган ҳолда, тегишли ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан 12,7 млрд. сўм миқдордаги пул маблағларини талон-тарож қилишган.

Ҳолат юзасидан “Jayhun Universal Qurilish” МЧЖ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа ҳолатда эса буюртмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон филиали ва 7 та пудратчи ташкилотлар мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикасида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган бюджет маблағининг 17,5 млрд. сўмини талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳам қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг