Қорақалпоғистонда буханка нархи назоратда олинди
Жамият
−
09 Ноябрь 2019
5811Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси ва айрим вилоятлардаги қолипли нон нархини ўрганиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилган эди.
Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида қолипли нон нархини 2500 сўмдан сотилаётгани тўғрисидаги хабарга Қорақалпоғистон Республикаси мутасадди раҳбарлари бефарқ қарамаган ҳолда бутун республика ҳудудида қолипли нон нархини 1500 сўмдан сотилиши назоратини қўлга олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган нонларнинг нархлари бугунги кун ҳолатида 1400-1500 сўмдан барча турдаги истеъмолчиларга пул кўчириш ва турғун савдо шахобчалари орқали етказиб берилмаётгани ҳақидаги “Ўздонмаҳсулот” АКнинг QALAMPIR.UZ’га йўллаган баёнотини эълон қилган эдик.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси