Қорақалпоғистон воқеалари бўйича судда Тажимуратовга 18, Қаллихановага 11 йил сўралди

Жамият

image

Бугун, 12 январь куни  Бухоро вилоят судида Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Судда оммавий тартибсизликлар  ташкилотчиси Даулетмурат Тажимуратовга 18 йил, Лолагул Каллихановага 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши сўралди.

Аниқланишича, Даулетмурат Тажимуратов Конституцияга киритилаётган тегишли ўзгартиришлар бўйича норозилик митингини ўтказиш учун Жўқорғи Кенгесига расман мурожаат қилган. Унинг мурожаатига асосан митинг 5 июль куни ўтказилиши керак бўлган. 

Суд мажлисида гувоҳ ва айбланувчиларнинг кўрсатмалари ва намойишлар бўлиб ўтган кунларда тасвирга олинган видеоматериаллар таҳлил қилинмоқда. Хусусан, оммани тинчлантириш мақсадида ишлатилган қуроллар ва уларнинг таъсир кучи ҳамда қуролларни қўллашдан олдин омманинг огоҳлантирилганига оид ҳолатлар ҳам ўрганилмоқда.

Судда прокурор Нукус воқеалари бўйича Тажимуратовга 18 йил, Каллихановага 11 йил, спортчи Азамат Турдановга 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини сўради.

Ахмет Сметуллаевни 8 йилга, Даўлетмурат Жиемуратовни – 9 йилга, Бахтиёр Қадирбергеновни – 8 йилга, Байрам Сейтниязовни – 7 йилга, Аллабай Токимбетовни – 9 йилга, Қаҳарман Сейтимовни – 6 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган.

Шунингдек, Азамат Нуратдиновга давлат айбловчиси 7 йил, Саидабулла Медетовга – 7 йил, Нурлан Найиповга – 7 йил, Пўлат Шамшетовга – 7 йил, Разбек Бекмуратовга – 8 йил, Султанбек Каиповга – 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини суддан сўраган.

Пўлат Нурниязовни айблов томони 6 йилга, Сайипназар Калимовни — 7 йилга, Нурлан Султамуратовни – 5 йилга, Арислан Темирхановни – 7 йилга ва Амирбек Адилбековни – 7 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган. Саламат Калилаев ва Бердах Генжебаевга айблов томони 3 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 28 ноябрь куни 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан Бухоро вилоят судида суд жараёни бошланганди. 
Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Д. Тажимуратов, Л. Каллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев, Д. Жиемуратов, Б. Кадирбергенов, Б. Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ. Сейтимов, А. Нуратдинов, С. Медетов, Н. Найипов, П. Шамшетов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Б. Генжебаев, С. Калилаев, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва А. Адилбеков Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан "қамоққа олиш", 1 нафарига "уй қамоғи" ва 1 нафарига "жамоа кафиллиги" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг