Нукусдаги намойишлар бўйича ИИВ мулозими ҳам айбланмоқда
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2022
12538Жорий йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган норозилик намойишлар бўйича айбланувчилар қатори Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бўлими бошлиғи Полат Шамшетов ҳам бор. У Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш билан айбланмоқда.
Мазкур модда санкциясига кўра, айбланувчи ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти судида 1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд иши бошланди.
LiveБарчаси