Қорабоғда йирик ёқилғи омбори портлади (видео)
Олам
−
26 Сентябрь 2023
5708Кеча, 25 сентябрь куни кечқурун Қорабоғдаги Хонкенди (Степанакерт) - Аскеран трассасидаги ёқилғи сақланадиган омборхонада портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор, 200 дан ортиқ одам яраланган. Ҳозирда қутқарувчилар воқеа жойида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда “Sputnik Арманистон” хабар берди.
Билдирилишича, портлаш содир бўлган жойда шифокорлар ва қутқарувчилардан иборат тезкор гуруҳлар ишламоқда. Кўплаб фуқаролар куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Қурбонлар сони ҳозирча маълум эмас, аммо (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғ омбудсмани Гегам Степанян ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беришича, 200 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Унинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг аксарияти оғир ёки ўта оғир аҳволда. Шунингдек, у Қорабоғдаги тиббиёт муассасаларининг имкониятлари ҳаётни сақлаб қолиш учун етарли эмаслигини, шунинг учун ҳам одамларни тез тиббий ёрдам самолётларида ташиш зарурлигини таъкидлаган.
Қурбонларни Арманистонга вертолётда олиб ўтишни ташкил этиш масаласи ҳал қилинмоқда. Бундан ташқари, Озарбайжон ахборот агентлиги Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев маъмуриятига таяниб, Ағдам – Аскеран – Хонкенди йўли бўйлаб жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам машинасида куйишга қарши дори воситалари, боғламлар, қўлқоплар ва дорилар юборилганини ёзмоқда.
LiveБарчаси