Қорабоғда озарбайжонлик икки журналист минада портлаб ҳалок бўлди
Олам
−
04 Июнь 2021
7683Бугун, 4 июнь куни Тоғли Қорабоғнинг Арманистондан озод қилинган Келбажар туманида ичида Озарбайжон журналистлари бўлган машина минада портлаб кетди. Натижада икки нафар журналист ва бир амалдор вафот этди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар берди.
Портлаш Келбажар туманининг Сусузлуғ туманида юз берган. Ҳодисада Озарбайжон давлат телевидениеси (AzTV) ходими Сираж Абишов (1989 йилда туғилган), АЗЕРТАДЖ ходими Маҳаррам Иброҳимов ва Келбажар вилояти Сусузлуғ қишлоғидаги ижроия ҳокимияти раҳбари вакили ўринбосари Aриф Aлиев қурбон бўлган. Шунингдек, Озарбайжон Бош прокуратураси ва ИИВ маълумотига кўра, 4 киши турли оғирликда жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Бош прокуратура журналистларнинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилганини эълон қилган.
Қайд этиш керакки, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида келишувга эришилганига қарамай, расмий Ереван Тоғли Қорабоғда қайси ҳудудлар миналаштирилгани ҳақида маълумот бермай келяпти.
Маълумот учун, ўтган йил 27 сентябрда бошланган 44 кунлик уруш натижасида Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги 5 та шаҳар, 4 та посёлка, 286 та қишлоқ ва кўплаб стратегик муҳим тепаликларни Арманистондан озод қилди.
Арманистон уруш тугагач Ағдам, Лочин ва Келбажар туманларини Озарбайжонга топширди. Арман ҳарбийлари Ағдамни 2020 йил 20 ноябарда, Келбажаарни 25 ноябрда ва Лочинни 1 декабрда тарк этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь