“Қора шаҳзода” Саудия Бош вазири бўлди
Олам
−
28 Сентябрь 2022
10794Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бир Абдул Азиз ўғли ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни мамлакат Бош вазири, иккинчи ўғли Холидни эса Мудофаа вазири лавозимига тайинлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Подҳош фармонига кўра, ўзгаришлар натижасида монархнинг яна бир ўғли шаҳзода Абдулазиз бин Салмон энергетика вазири лавозимида қолди.
Фармонда айтилишича, Ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд, Молия вазири Муҳаммад ал-Жадаан ва Инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ўз лавозимларида қолади.
Мудофаа вазиридан Бош вазир лавозимига ўтказилган валиаҳд шаҳзода бунгача ҳам амалда дунёнинг энг йирик нефть экспорт қилишувчи давлатларидан бирини амалда бошқараётганди.
Саудия Арабистони расмийсининг айтишича, унинг Бош вазир лавозими қиролнинг унга аввал берган вазифаларига, жумладан, хорижий ташрифларда қатнашиш ва қироллик мезбонлик қиладиган саммитларга раислик қилишга мос келади.
Муҳаммад бин Салмоннинг укаси шаҳзода Холид бин Салмон аввал Мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Фармонга кўра, Подшоҳ Салмон ўзи қатнашадиган вазирлар маҳкамаси йиғилишларига раислик қилишни давом эттиради.
86 ёшли Подшоҳ, Исломнинг энг муқаддас қадамжолари қўриқчиси, валиаҳд шаҳзода сифатида 2,5 йилдан ортиқ вақт ўтказганидан сўнг 2015 йилда ҳукмдор бўлган эди. Охирги икки йил ичида у турли касалликлар туфайли бир неча бор шифохонага ётқизилган.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад 2017 йилда ҳокимиятни қўлга олганидан бери Саудия Арабистонида инқилобий ўзгаришлар қилди, иқтисодиётнинг нефтга қарамлигини камайтирди, аёлларга автомобиль бошқаришга рухсат бериш ва дин арбобларининг ваколатларини чеклаш бўйича чоралар кўрди.
Бироқ, “Reuters”га кўра, унинг ислоҳотлари мухолифатга қарши тазйиқлар билан бирга олиб борилди, фаоллар, қироллик оиласи аъзолари, аёллар ҳуқуқлари фаоллари ва бизнесменлар қамоққа ташланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь