“Қора шаҳзода”га суиқасд уюштирилгани ростми?
Олам
−
07 Май
16102Ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол-Сауднинг ҳаётига суиқасд қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
“Saraha News” нашрининг ёзишича, Х ижтимоий тармоғида ва айрим оммавий ахборот воситаларида ёнаётган машина видеоси эълон қилинган бўлиб, унда Муҳаммад бин Салмонга суиқасд қилиш мақсадида портлатилган валиаҳд шаҳзоданинг карвонидаги машиналардан бири тасвирланган. Бундан ташқари, шаҳзода қўриқчилари ўлдирилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам илова қилинган.
Ҳақиқатда эса видеода 2024 йилнинг 16 мартида Ар-Риёдда содир бўлган икки автомобиль ёниб кетган воқеа тасвирланган.
Саудиялик журналист Ҳусайн ал-Гавийнинг ёзишича, бундай хабарларни исроиллик ва хориждаги аккаунтлар тарқатмоқда. Уларнинг мақсади дунё ҳамжамиятининг эътиборини Рафаҳда бўлаётган воқеалардан чалғитиш бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь