Қора қути топилди, ҳақиқий тергов бошланди
Олам
−
08 Январь 2020
11946Теҳронда ҳалокатга учраган Boeing-737 йўловчи самолётининг қора қутиси топилди. Қора қути ҳалокат содир бўлган жойдан унча узоқда бўлмаган ҳудуддан топилган. Бу ҳақда Эронинг “Fars” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Барча керакли маълумотлар тўпланди, ҳақиқий тергов бошланди”, дейди Эрон фуқаролик авиацияси бошқармаси бошлиғи.
Аввал хабар берганимиздек, фожиа бугун, 8 январь куни эрта тонгда Имом Хумейни аэропорти яқинида юз берган. Сўнгги маълумотларга кўра, Киевга боғланган самолёт бортида 179 киши бўлган, улардан 147 нафари эронлик ва 32 нафар чет эл фуқаролари эди. Самолёт бортидагиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди.
Расмий Теҳрон ва Киев самолётга ташқи ҳужум бўлганини ҳозирча рад этиб, ҳалокат сабабини двигателда ёнғин содир бўлгани билан боғламоқда.
Парвоз Радар порталининг хабар беришича, ПС752 рейси эрталаб Теҳрондан учиб кетган ва икки дақиқадан сўнг маълумотларни узатишни тўхтатган.
Федерал ҳаво транспорти агентлиги Яқин Шарқдаги вазият билан боғлиқ ҳолда Эрон, Ироқ, шунингдек Форс ва Уммон кўрфазлари ҳаво бўшлиғидан фойдаланмасликни тавсия қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь