Мирзиёев Эрон ва Украина Президентларига таъзия билдирди
Жамият
−
08 Январь 2020
7621Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Теҳрон шаҳри яқинида Украинанинг йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Украина Президенти Владимир Зеленский ва Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик мактублари йўллади.
Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 январь куни Эронда Теҳрон халқаро аэропортидан учган “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли Boeing-737 самолёти ҳалокатга учради.
Авиаҳалокат натижасида самолётда бўлганларнинг барчаси қурбон бўлди.
Тарқалаётган маълумотларга кўра, Эронда ҳалокатга учраган самолётда:
- Эрон фуқаролари - 71 нафар
- Канада фуқаролари -73
- Германия фуқаролари – 4
- Буюк Британия фуқаролари – 3
- Швеция фуқаролари – 8
- Афғонистон фуқаролари - 6
- 2 нафар йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзолари Украина фуқаролари бўлган.
LiveБарчаси