Қора денгизда юк кемаси чўкиб кетди
Олам
−
14 Октябрь 2025 4454 1 дақиқа
Бортида Украинанинг 10 нафар денгизчиси бўлган юк кемаси Қора денгизда чўкиб кетди. Бу ҳақда “Maritime” хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 12 октябрь куни Қора денгизнинг Болгария қирғоқлари яқинида Камерун давлати байроғи остида сузиб бораётган “EILEEN” юк кемаси чўкишни бошлаган ва экипаж аъзолари қутқариб олинган.
Болгария Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, кема ён томонидан тешилган ва шарқдан деярли 260 км узоқликда чўкишни бошлаган. Экипажнинг иккита аъзоси кемани тарк этиб, қутқарув сигналини юборган. Воқеа жойига Болгария ҳарбий-денгиз кучларининг чегара қўриқлаш кемаси ва вертолёти, шунингдек, Руминия ва Туркия кемалари жўнатилган. Биргаликда олиб борилган операция натижасида денгизчилар турк кемаси бортига жойлаштирилган.
“Қутқарув кемаси фалокат жойига этиб борди ва бутунлай чўкиб кетган кеманинг 10 нафар украиналик аъзолари қутқариб қолинди”, дая изоҳ берган Туркия қирғоқларини қўриқлаш хизмати.
Қайд этиш жоиз, “EILEEN” 1993 йилда қурилган ва ўзида 3000 тонна юкни сиғдира олади. Кема аввалроқ Грузия, Греция ва Туркия портларида текширувлар чоғида яроқсиз деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда энг янги атом сувости кемаси чўкиб кетган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025