Қоидаларни қасддан, такроран бузган “Сатурн” яна жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
03 Июнь 13182 1 дақиқа
Одамлар орасида "Сатурн" номи билан танилган ўзбекистонлик поп-ММА жангчиси Оғабек Абдумўминов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида улашган видеоси сабаб жаримага тортилди. Бу ҳақда бугун, 3 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Оғабек Абдумўминовнинг хавфсизлик камаридан фойдаланмай, автотранспортни бошқариб кетаётганлиги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қидирув бўлими томонидан қоидабузар чақиртирилиб, тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилган.
“Автотранспорт воситасини хавфсизлик камарисиз ҳайдаганман. Ижтимоий тармоқларга бу видео жойлангандан кейин кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳолат қайта такрорланмайди”, деган поп-ММА жангчиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида “Ўзбек Тайсон” номи билан танилган ММА жангчиси Жасурбек Жўраев ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатлангани учун унинг “тошбақа” лақабли машинаси жарима майдонига қўйилган эди.
Live
Барчаси