Қонликўлда 17 ёшли қиз йўқолиб қолди
Жамият
−
21 Август 2020
12720Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида 17 ёшли қиз уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолди. Унинг онаси қизининг йўқолгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг 13 август куни Қонликўл тумани ИИБга ушбу туманда яшовчи А.А. келиб, 2003 йили туғилган қизи А.С.нинг ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини ва уни топишда ёрдам беришини сўраб мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат юзасидан ички ишлар органлари томонидан қидирув эълон қилиниб, уни топиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошланган.
14 август куни Нукус шаҳри ҳудудида автопатрулда ўз хизмат вазифасини олиб бораётган Қорақалпоғистон ИИВ ППХ ходимлари шаҳар кўчаларидан бирида қидирув эълон қилинган шахсга ўхшаш фуқарони учратган. Шу боисдан унинг шахсини аниқлаш мақсадида шаҳардаги 2-сонли ИИБга олиб борилганида, ҳақиқатдан ҳам қидирувдаги шахс эканлиги маълум бўлган.
Ички ишлар ходимларининг ёрдами билан ушбу фуқаро шу куннинг ўзида оиласи бағрига қайтарилган.
LiveБарчаси