Қонли январь воқеаларида айбланган собиқ полиция раҳбари қўлга олинди
Олам
−
27 Апрель 2023
7905Қозоғистон Республикаси Бош прокурори Берик Асилов Олмаота вилояти полиция бошқармасининг собиқ бошлиғи Серик Кудебаев қўлга олиниб, Туркиядан Қозоғистонга олиб кетилганини маълум қилди.
Қозоғистон халқлари ассамблеяси сессияси арафасида журналистлар Бош прокурордан Кудебаев қўлга олингани ва Қозоғистонга олиб кетилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ беришни сўраган. Бош прокурор буни тасдиқлаб, у Туркиядан мамлакатга олиб кетилганини маълум қилган.
Маълумот учун, 58 ёшли Серик Кудебаев мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил январдаги тартибсизликлар пайтида у Олмаота вилояти коменданти сифатида полиция бўлими биносини тарк этган. Оқибатда қўзғолончилар у ердан қурол ўғирлаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Олмаота вилояти полициясининг собиқ раҳбари Серик Кудебаев Бишкек орқали Истанбулга қочиб кетган эди. Бунинг ортидан Қирғизистон чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича унга нисбатан жиноий иш қўзғатган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15