Қодировнинг 18 минг долларлик оти ўғирланди

Олам

image

Чехия ғарбидаги Крабчице қишлоғидаги отхонадан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли зотдор от ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Idnes” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Зазоу номли зотдор инглиз айғирининг қиймати қарийб 400 минг крон (тахминан 18 минг доллар)га тенг бўлган. От Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлиб, “Прага” халқаро санкциялар асосида музлатиб қўйган мулклари рўйхатига киритилган.

“Ўғрилик жорий йилнинг 3 мартидан 4 мартига ўтар кечаси содир этилган бўлса керак. Афтидан, номаълум шахс отхонадаги эшикнинг хавфсизлик занжирини ечиб, наслдор айғирни олиб кетган. Ҳозир жиноятчи  қидирувда”, дейди полиция котиби Павла Кофрова.

Маълумотларга кўра, 16 ёшли дафна айғирининг пешонасида оқ юлдуз белгиси бор, унинг ўнг орқа оёғининг бўғими остидаги қисми ҳам оқ рангда.

Айтишларича, от 2012 йилда сотиб олинган. У 36 та айғирлар пойгасида қатнашиб, шулардан 9 тасида ғалаба қозонган ва эгасига 1,2 миллион евродан ортиқ даромад келтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг