Қодиров Трампнинг “Аср келишуви”га кескин баҳо берди

Олам

image
Қодировнинг қизи кутубхонани ресторанга айлантирди. Грознийликлар ғазабда north_east

Қодировнинг қизи кутубхонани ресторанга айлантирди. Грознийликлар ғазабда

AҚШ Президенти Дональд Трампнинг "Аср келишуви" деб ном олган Фаластин-Исроил можаросини тинч йўл билан ҳал этиш режаси бутун мусулмон оламига қарши жиноят. Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Фаластин раҳбарининг маслаҳатчиси, мамлакатнинг олий судьяси Маҳмуд ал-Хабаш билан учрашувдан сўнг ёзиб қолдирди.

"Учрашув чоғида мен халқаро қонунларни қўпол равишда бузадиган ва бутун мусулмон оламига қарши жиноят бўлган “Аср келишуви"ни қораладим. Маҳмуд ал-Хабаш ва мен мусулмон мамлакатларидаги низолар Ғарбнинг бевосита иштирокида қизиб, кенгаймоқда деган фикрда эдик”, дейди Қодиров. 

Унинг қўшимча қилишича, айрим мусулмон давлатлари раҳбарларининг бирдам эмаслиги "Яқин Шарқдаги инқирознинг авж олишига яхши замин яратади".

Қодировнинг сўзларига кўра, учрашув давомида ал-Хабаш Фаластинда "Чеченистон" номли масжид қурмоқчи эканлигини маълум қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг