Қодировнинг қизи кутубхонани ресторанга айлантирди. Грознийликлар ғазабда

Олам 12213
image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Ойша Грозний марказида "Париж" ресторанини очди.

Рестораннинг очилиши Янги йил арафасида бўлиб ўтган. Шу куни хавфсизлик чоралари кўрилган, хавфсизлик кучлари Владимир Путин проспектини ёпишган. Янги ресторан жойлашган ҳудудда аҳоли турар жойлари ҳам мавжуд бўлиб, хавфсизлик ходимлари уйларга кириш эшиклари атрофини ҳам ўраб олган. Бу эса норозиликларга сабаб бўлган. Қодиров маросимга рафиқаси Медни ва бир қатор Чечен расмийлари билан келган. 

Таъкидланганидек,  ресторан 2016 йил апрель ойида ёпилган собиқ Грозний шаҳар марказий кутубхонаси биносида жойлашган. Ушбу қарор маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлди, улар кутубхона Грозний зиёлилари учун мулоқот маркази бўлганини айтишмоқда. 

“Бино икки оғир урушдан ва Чеченистон учун энг даврдан омон қолган. Аммо урушдан кейинги вайронагарчилик йилларида ҳам уни ҳеч ким бошқа нарсага айлантирган эмас. У ўз китобхонларини қабул қилиб келаётган эди”, дейди грознийликлардан бири.  

Бундан ташқари, "Париж" бу Қодировнинг Грозний марказида очган иккинчи ресторани.  

Маълумот ўрнида, Ойша Қодирова 2016 йилдан бери “Фирдавс” модалар уйининг директори бўлиб, унга 2009 йилда онаси Медни Қодированинг ташаббуси билан асос солинган. Шунингдек, у “Lady A” аёллар ички либослари дўконига ҳам эгалик қилади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 480
Рейтинг: 2.9
t
×