Қодиров Президентликдан кетиши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг бошқа юқорироқ лавозимга тайинланиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга умуман тўғри келмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Менда республика ташқарисида ишлаш ва республикани тарк этишга қизиқиш ҳеч қачон бўлмаган. Менга бошқа лавозим ҳам таклиф қилишмаган. Мен карьерамни ўз республикамда тугатмоқчиман, ҳеч қаерга кетмоқчи эмасман”, деган Қодиров жорий йилда илк бор ўтказилган ҳукумат йиғилишида.

У шунингдек, ҳар қандай амалдор бир икки кун телевидениеда кўринмай қолса, дарров миш-мишлар бошланишини таъкидлаб ўтди. Қодиров миш-мишлар тарқатмай, Ватан учун меҳнат қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров “вақтинча меҳнатга лаёқатсиз” бўлгани учун ваколатини вақтинча Муслим Хучиевга топширганди. Ўзи эса даволаниш курсидан ўтиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг