Қобулдаги таълим маркази портлатилди. Кўплаб қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 30 сентябрь куни Афғонистон пойтахти Қобулда таълим марказида портлаш юз берди. Ҳозиргача 32 киши ҳалок бўлгани аниқланди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали ҳукуматдаги манбаларига таяниб, маълум қилди.

Манбанинг сўзларига кўра, Дашт-и-Барчи туманидаги портлашда 40 киши жабрланган. Маҳаллий “Tolo News” телеканали Қобул полицияси вакили Холид Задранга таяниб, 19 киши ўлгани ва 27 киши жабрлангани ҳақида маълумот берди.

Таълим марказига ҳужумни худкуш-террорчи уюштиргани айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ўқув маркази имтиҳонлар вақтида портлатилган. Қурбонларнинг аксарияти ёш қизлардир.

Воқеанинг қолган тафсилотлари аниқлаштириляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг