Қобулдаги масжидда кучли портлаш бўлди
Олам
−
30 Апрель 2022
6094Кеча, 29 апрель куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги масжидда кучли портлаш юз берди. “Independent” нашрининг маҳаллий аҳоли вакилларига таяниб ёзишича, портлашдан бутун маҳалла ларзага келган.
“Толибон” вакили масжидда содир бўлган кучли портлашда камида 10 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши яраланганини тасдиқлаган.
Маҳаллий аҳоли мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг охирги жума куни намоз ўқиш учун “Халифа Оға Гулжон” масжидида юзлаб намозхонлар тўпланиб қолгани сабабли қурбонлар сони ортишидан қўрқмоқда.
“Толибон” томонидан тайинланган ички ишлар вазирлиги вакили Муҳаммад Нафи Такор ҳаракат хавфсизлик кучлари ҳудудни ўраб олгани боис батафсил маълумот бера олмаслигини маълум қилган.
Портлаш қандай келиб чиққани ҳозирча номаълум ва ҳеч ким бу учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
Камрон Кенжаев
LiveБарчаси