Қобулда ҳибсга олишларни бошлаган “Толибон” собиқ ҳукумат амалдорлари учун амнистия эълон қилди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати бугун, 17 август куни собиқ ҳукумат амалдорларига амнистия эълон қилди ва уларни ўз ишларини қайта бошлашга чақирди. Бу ҳақда AFP толиблар баёнотига таяниб маълум қилди.

“Ҳамма учун умумий амнистия эълон қилинди <...> шунинг учун сиз одатдаги ҳаётингизга тўлиқ ишонч билан қайтишингиз керак”, дейилади баёнотда.

Шу билан бирга ОАВда собиқ ҳукумат билан фаол ҳамкорлик қилган амалдорлар ҳибсга олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Улар жиноятга алоқадорлиги айтилмоқда.

“Жиноятга алоқадор кўплаб шахслар қўлга олинди. Ҳеч кимга собиқ амалдорларнинг уйларига киришга, улардан машина талаб қилишга ва таҳдид қилишга рухсат берилмаган. Улар жиддий қабул қилинади ва қаттиқ таъқиб қилинади”, деган ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид.

Қайд этиш керакки, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Бошқарувсиз қолган Афғонистон ҳарбийлари мамлакатдан қочишга ҳаракат қилмоқда.

Ҳаракат ҳокимиятни қўлга олиши билан фуқаролардан мамлакатни тарк этмасликни ва ўз ишларини давом эттиришни сўраганди. Бироқ Қобул олинишидан аввал вилоятларда давлат тузилмаларида ишловчи аёллардан ишларини қариндошларига топширишни талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг