Қобул аэропорти яқинида яна портлаш содир бўлди (видео)

Олам

image

Бугун, 29 август куни Афғонистон пойтахта Қобулда яна портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “France Press” агентлиги хабар тарқатди.

Портлаш тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. Аммо ҳодиса Қобул аэропорти яқинида содир бўлган.

ОАВдаги маълумотларга кўра, портлаш турар-жой биносига берилган ракета зарбаси оқибатида келиб чиққан. Ҳодиса қурбонлари ва жабрланувчилари ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 август куни Қобул аэропорти яқинида қатор портлашлар содир бўлганди. Ҳодисада 100 дан ортиқ одам, жумладан 13 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди. Портлаш учун жавобгарлик ИШИДнинг Афғонистондаги шохобчаси "Хуросон ислом давлати" ўз зиммасига олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қобул портлаш

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг