Қобул аэропорти масаласи: Эрдўған Туркия толибларга ёрдам бермаслиги ҳақида гапирди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўз мамлакати вакиллари Афғонистон пойтахти аэропортида йўқлигини маълум қилди.

“Ҳозирда “Толибон” билан келишувга эришганимиз ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Бу ҳақда гапиришдан маъно йўқ. Чунки биз ҳозир аэропортда йўқмиз”, деган Эрдўған. 

Президентга кўра, Туркия ва Афғонистонни тарихий муносабатлар боғлаб туради ва Анқара ҳар доим Қобулни қўллаб-қувватлаб келган. 

“Аммо “йўл қўйилган хатолар” туфайли турк қўшинлари ва фуқаролари мамлакатдан эвакуация қилинди. Афғонистон ҳукумати инклюзив эмас. Бу масала сўроқ бўлиб турса, биз Афғонистонда бўлолмаймиз”, деган Туркия Президенти. 

Аввалроқ, Анқара АҚШ қўшинларининг Афғонистон каби Сурия ва Ироқдан ҳам олиб чиқилишини хоҳлаши ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” ҳаракати Туркияга Қобул аэропортининг фуқаролик бошқарувида иштирок этишни таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг