Туркия яна 2 мамлакатдан АҚШ қўшинлари олиб чиқилишини хоҳлайди – Эрдўған 

Олам 7592
image
-

Анқара АҚШ қўшинларининг Афғонистон каби Сурия ва Ироқдан ҳам олиб чиқилишини хоҳлайди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Американинг CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.  

“Агар менда танлов бўлса, мен улар Афғонистонни тарк этганидек, Сурия ва Ироқни ҳам тарк этишларини истардим. Агар биз дунёда тинчлик ўрнатмоқчи бўлсак, бу минтақаларда қолишнинг маъноси йўқ, биз бу халқларга, бу маъмуриятларга ўзлари қарор қабул қилиш имкониятини беришимиз мумкин”, деган у тегишли саволга жавоб бериб. 

Ундан “бу вазият Туркия АҚШнинг Суриядаги ўрнини эгаллашини англатадими?”, деб сўрашган. 

“Мен аниқ айтаман: биз ҳеч қачон бизни хоҳлашмаган жойда қолмаймиз”, деб жавоб берган Туркия раҳбари. 

Таъкидланишича, Эрдўған АҚШ, Россия, Эрон ва Туркия биргаликда ҳаракат қилиб, Сурия ва Ироқда тинчлик ўрнатишидан умид қилмоқда. 

“Умид қиламанки, АҚШ, Россия, Эрон ва Туркия ҳам Сурияда, ҳам Ироқда бу минтақалар халқлари тинчлиги учун биргаликда ишлай олади”, деган Эрдўған. 

Аввалроқ, Эрдўған Америка Президенти Жо Байден билан ҳамкорлиги бошиданоқ нотўғри бошланганини маълум қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 301
Рейтинг: 3
t
×