Эрдўған Байден билан ишлаш “яхши бошланмаган”ини айтди 

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Америка Президенти Жо Байден билан ҳамкорлиги бошиданоқ нотўғри бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда у АҚШдан қайтаётган самолёти бортида журналистларга айтди.  

“Мен кичик Жорж Буш билан, жаноб Барак Обама билан, жаноб Дональд Трамп билан яхши ишладим, лекин жаноб Байден билан яхши бошладик деб айта олмайман. Байден Суриядаги террорчилик ташкилотларига қурол, ўқ-дорилар ва асбоб-ускуналар етказиб беришни бошлади. Биз бунга бефарқ қарамаймиз”, деган у. 

Қолаверса, Эрдўғаннинг фикрича, АҚШ Афғонистонда қолдирилган, ҳозирда толиблар қўлида бўлган Америка қуроллари учун жавоб бериши керак. 

“Агар ҳозирда толиблар қўлида бўлган қуролларга назар ташласангиз, улар Америка қуроллари эканлигини тушунасиз. Шунинг учун у (АҚШ — таҳр.) бунинг эвазига товон тўлаши керак бўлади”, деган Эрдўған. 

Туркия Президенти, шунингдек “Толибон”нинг ҳозирги ёндашувига қараб Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилмаганини афсус билан айтиш мумкин”, дея қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрдўған Байден

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг