Қизлар ётоқхонасига камера қўйилиши ортидан проректор ишдан бўшатилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қўқон педагогика институти қизлар ётоқхонасига кузатув камераси қўйилиши ортидан институт проректори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, вазирлик инсон шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, шахсий маълумотларни очиқлашга уриниш каби хатти-ҳаракатларни қаттиқ қоралайди, ушбу ҳолатни талаба-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш деб баҳолайди. Ҳеч ким инсон эрки ва шахсий ҳаётига дахл қилишга ҳақи йўқ, деб ҳисоблайди. 

Шу боис, бевосита жараёнда иштирок этиб, хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 4 нафар масъул ходим, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган проректор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва бир нафар мутахассисга интизомий жазо чораси қўлланилган. 

“Шу ўринда, воқеа иштирокчиси бўлган қизларнинг тазйиқсиз таълим олишлари кафолатланади”, дейилади вазирлик баёнотида. 

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари давом эттирилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқон педогогика институти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар