Қизилўрдадаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
12 Июль 2019
3118Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Кеча, 11 июль куни Қизилўрда вилоятининг Жанақўрғон туманида ВАЗ-2107 автомобили иштирокида ЙТҲ юз берган. Автомобилда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган.
ЙТҲ натижасида ўзбекистонликлардан бири ҳалок бўлган. Иккинчиси биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, шифохонага ётқизишга зарурат йўқ деб, топилган. Қайд этилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган.
LiveБарчаси