Қизилтепанинг 25 йиллик ҳокими ишдан олиниб, ўрнига тадбиркор келди

Жамият

image

Бугун, 13 ноябрь куни халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда Навоий вилояти ҳокими в.б. Нормат Турсунов, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида Нормат Турсунов сўзга чиқиб, 1998 йилдан бери туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шабон Набиевни бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилганини маълум қилди. Шунингдек, туман ҳокими лавозимига Улуғбек Файзиевни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

Улуғбек Файзиев

Ушбу қарор халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Маълумот ўрнида У.Файзиев бугунги кунга қадар Навоий шаҳридаги “Zarafshan Golden Group” МЧЖ таъсисчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг