Қизил денгизда Греция нефть танкери ҳужумга учраб, ёниб кетди
Олам
−
22 Август
3510Кеча, 21 август куни Грециянинг “Sounion” нефть танкери Ироқдан Афинага кетаётганда унга иккита кичик кемада ўндан ортиқ одам ҳужум қилди ва кема чўкиб кетди. Бу ҳақда “Al Jazeera” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Яманнинг Ҳодейда порт шаҳридан 143 километр ғарбдаги “Sounion” нефть танкерига ҳужум қилинган ва бир нечта снарядлар отилган. Бу танкер ёнғинига сабаб бўлиб, двигатель қуввати ва манёвр қилиш қобилиятини йўқотган. Шундан сўнг ёниб кетган кемадан 25 кишилик экипаж қутқариб олинган.
Бугун, 22 август куни Европа Иттифоқининг Қизил денгиз флоти миссияси юк ташиш компанияси ва кема капитанининг сўровига жавоб берганини ва 23 филиппинлик ва икки россиялик экипажни ҳимоя қилиш учун бўлинма жўнатганини айтди.
Греция денгиз ишлари вазири Христос Стилианидис буни “халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши ва халқаро юк ташиш хавфсизлигига жиддий таҳдид” деб таърифлади. Таъкидланишича, кемага ракеталар ёки учувчисиз самолётлар ҳужум қилган бўлиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Британия нефть танкери ҳусийларнинг ҳужуми оқибатида ёниб кетган эди.
LiveБарчаси