Қизиқарли футбол: Алиссон икки марта майдондан четлатилди

Спорт

image

Бугун, 28 ноябрь куни Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алиссон Беккер замонавий футбол тарихида икки марта қизил карточка олган ва ҳар икки ҳолатда ҳам VAR’дан сўнг ушбу қарор бекор қилинган биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Гап шундаки, CONMEBOL минтақаси учун ЖЧ-2022 саралаш босқичи 15-тур учрашувида Бразилия терма жамоаси Эквадор билан дуранг ўйнади. Учрашув Китодаги (Эквадор) “Ла Касабланка” стадионида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида якунланди.

31-дақиқада ҳакам бразилиялик дарвозабон Алиссонга қизил карточка кўрсатди, бироқ видеотакрорни кўриб, ўз фикридан қайтди. Иккинчи марта эса қўшимча вақтда Беккер иккинчи бор ўйиндан четлатилди, бироқ ҳакам яна VAR’ни кўриб чиқиб, қарорни бекор қилди. Бундан ташқари ҳар икки жамоада биттадан футболчи ўйиндан четлатилди.

Эслатиб ўтамиз, “пентакампеонлар” 36 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Эквадор эса ўз навбатида 24 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. 32 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турган Аргентина ва пешқадам Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионати масаласини ҳал қилиб бўлган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Эквадор Алиссон

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг