Қийноқларни олдини олишга қаратилган қарордан қандай натижалар кутилмоқда?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшилаш қийноқларни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган қонундан кутилаётган натижалардан бири. Бу ҳақда бугун, 29 май куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) билан ҳамкорликда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди

Қайд этилишича, энг аввало, қийноқнинг олдини олиш бўйича миллий тизим халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштирилади. БМТнинг Қийноққа қарши қўмитаси томонидан билдирилган тавсияларнинг аксарият қисмини бажарилишини таъминлайди. Шунингдек, қарор лойиҳасидан қуйидаги натижалар кутилмоқда:

– Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшиланади.

– Қарор лойиҳаси қийноқнинг барвақт олдини олишга самарали хизмат қилишини алоҳида қайд этиш жоиз. Қийноқнинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтилади.

Бунда асосий эътибор қийноқ ҳолатларини келиб чиқишига имкон берган омилларни аниқлаш ва бартараф этишга, тегишли мансабдор шахсларни махсус дастур бўйича ўқитиш асосида уларда қийноқдан ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш масаласида янгича дунёқарашни шакллантиришга қаратилади.

– Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш устидан назорат такомиллашади.

– Қийноққа доир мурожаатлар тезкорлик билан холисона кўриб чиқилади.

– Айбдор шахслар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади. Қийноқ ҳолатлари латент бўлиб қолишининг олди олинади.

– Қийноқнинг олдини олиш фаолияти борасида фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликда ишланади.

– Аҳолини ташвишга солаётган қийноққа доир масалалар тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотлар кенг жамоатчиликка тезкорлик билан етказилади.

– Қийноқдан жабрланган шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш механизмлари такомиллашади. Пировард натижада қийноқнинг олдини олиш тизимининг самарадорлиги анча ошади.

Ҳозирги вақтда қарор лойиҳаси мутасадди вазирлик ва идоралар билан ўрнатилган тартибда келишувдан ўтказилмоқда. Яқин кунларда лойиҳа умумхалқ муҳокамасидан ўтказиш учун электрон тизимга жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва Қийноқнинг олдини олиш қўмитаси ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Қийноқлар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг