Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари ишдан олинди

Жамият

image

Анвар Дамирович Асамов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

У бошқа ишга ўтказилгани айтилмоқда. Аммо унинг янги лавозими ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Анвар Асамов ўтган йилнинг 10 апрель куни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Асамов фаолияти давомида Давлат божхона қўмитасининг божхона статистикаси ва тахлил маркази бошлиғининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати бош консультанти, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Анвар Асамов

Баҳолаганлар

457

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг