Қишки трансфер ойнасининг энг қиммат 10 та хариди эълон қилинди
Спорт
−
04 Февраль 1421 1 дақиқа
2026 йилги қишки трансфер ойнасидаги энг қиммат 10 та трансфер эълон қилинди. Унда Антуан Семеньо мавсум оралиғидаги энг қиммат трансфер деб топилди. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали хабар берди.
Манбага кўра, ушбу рейтингда биринчи ўринни “Бормунт”дан “Манчестер Cити” трансфер қилинган қанот ярим ҳимоячиси Антуан Семеньо эгаллади. Унинг трансфери учун “шаҳарликлар” “Борнмут”га 72 миллион евро тўлади.
Иккинчи энг қиммат трансфер Йорген Ларсенга тегишли бўлиб, у “Вулверхэмптон”дан “Кристал Пэлас”га 49,7 миллион еврога кўчиб ўтди.
Учинчи ўринда бразилиялик ярим ҳимоячи Лукас Пакета эгаллади. У “Вест Хэм”дан Бразилиянинг “Фламенго” клубига 42 миллион евро эвазига трансфер бўлди.
Шунингдек, энг қиммат трансферлар қаторида Конор Галлахернинг “Атлетико Мадрид”дан “Тоттенхем”га 40 миллион евро эвазига ўтгани ва Адемола Лукманнинг “Аталанта”дан 35 миллион еврога “Атлетико”га ўтгани ҳам келтирилган.
Live
Барчаси