Қишга тайёргарлик баҳона Тошкентда яна свет ўчирилади(ми?)
Жамият
−
01 Август 2023
4566Эртага, 2 август куни пойтахтнинг бир нечта маҳаллалари электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинчалик ўчирилади:
• Яккасарой тумани: “Тўқимачи” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
• Яшнобод тумани: “Ибрат” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолидан узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 1 август куни ҳам пойтахтнинг Чилонзор ва Бектемир туманларида узоқ вақт давомида фойдаланишда бўлган электр таъминоти кабеллари, трансформаторларни модернизасия қилиш ҳамда шу орқали истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш мақсадида “свет” ўчирилган эди.
LiveБарчаси