Қишда магистратурага кирган хотин-қизларнинг ҳам “контракт”и тўлаб берилади

Жамият

image

Магистратура қишки қабулида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Президент фармони ва ҳукумат қарорига кўра, давлат ОТМнинг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланган.

Бу тартиб, шунингдек, магистратура қишки қабулида тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилнган хотин-қизларга ҳам бирдек амал қилади.

“Шу боис магистратурага тавсия этилганлар ушбу имтиёздан фойдаланиш мақсадида ОТМ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари сўралади”, дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун, ушбу тартиб белгиланган муддатга қадар ариза бермаганларга, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга ҳамда нодавлат ОТМнинг магистратураси учун татбиқ этилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг