Қиш аномал ҳарорат билан кириб келади – Ўзгидромет

Бу қизиқ

image

29-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва очиқ кун бўлиши кутилмоқда. Ҳаво тушдан сўнг ҳаво 12-17 даража илиққача исийди, кечалари ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқни ташкил этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берган.

Қишнинг биринчи кунлари мамлакат аҳолисини аномал илиқ об-ҳаво билан қутлайди, 1-2 декабрда ҳорижий жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, ҳарорат кечалари 6-9° илиққача, кундуз кунлари 17-22 даража илиққача кўтарилади, бу декабрь ойи боши учун бўлган меъёрдан 8-11 даражага юқоридир.

Фақат 2 декабрда шимолий ҳудудларга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

3 декабрда ҳаво массаларининг кириб келиши республиканинг қолган ҳудудларига тарқалади. Республиканинг айрим туманларида (шимолий ҳудудлар ва Фарғона вилоятидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли истисно эмас. 3 декабрда ҳарорат фони нисбатан пасаяди, лекин ҳали ҳам меъёрдан юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет Қиш аномал

Баҳолаганлар

2018

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг