Қиролича Елизавета II шифокорлар назоратига олинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироличаси Елизавета II шифокорлар унинг соғлиғидан хавотир билдирганидан сўнг назоратга олинди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни “Sky News” телеканали Букингем саройи ҳисоботига таяниб, хабар берди.

“Бугун эрталаб қироличанинг соғлиғи кўздан кечирилгач, шифокорлар хавотир билдирган ва Зоти Олияларига шифокорлар назорати остида қолиш тавсия қилинди”, дея хабардан парчани келтирган телеканал.

Қайд этилишича, қиролича Шотландиядаги Балморал қасрида қолади, у ўша ерда ўзини қулай ҳис қиляпти.

Матбуотдаги хабарларга кўра, валиаҳд шаҳзода Чарльз ва шаҳзода Уильям қироличанинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар туфайли Шотландияга жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, қиролича сўнгги марта жорий йилнинг 6 сентябрь куни оммага кўриниш берганди. Ўша куни Британиянинг янги Бош вазири Лиз Трасс лавозимга киришишидан олдин қиролича ҳузурига борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг