Қирғизистоннинг ялпи халқаро захиралари 5 млрд доллардан ошди

Олам

image

Қирғизистоннинг ялпи халқаро захиралари ҳажми 2024 йил якунига кўра, 57,2 фоизга ошиб, 5 миллиард 88 миллион долларга етди. Бу ҳақда мамлакатнинг Миллий банк раиси Мелис Турғунбоев ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, 2023 йилга нисбатан захиралар ўтган йилда 3 миллиард 236,5 миллион доллардан 5 миллиард 88,1 миллион долларга ошган. Мутлақ ўсиш 1 миллиард 851,6 миллион долларни ташкил этган, бу эса 57,2 фоиз ўсишга тенг.

Банк раҳбарининг айтишича, 2024 йилда захираларнинг ошишига ёрдам берган асосий омиллардан бири – бу активнинг улар таркибидаги катта улушини ҳисобга олган ҳолда олтин таннархининг кўтарилиши бўлган. 

“Миллий банк маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан қимматбаҳо металларни фаол сотиб олди, бу эса захираларнинг кўпайишига ва ички қимматбаҳо металлар бозорини қўллаб-қувватлашга ёрдам берди. Баркамол инвестиция стратегияси ва рискларни минималлаштириш ҳам муҳим роль ўйнади, бунинг натижасида активларнинг рентабеллигини ошириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини кенгайтириш мумкин бўлди”, деб ёзади Мелис Турғунбоев. 

Унинг қўшимча қилишича, халқаро захираларнинг ўсиши мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини сақлашда муҳим ўрин тутади. Бу миллий валютани мустаҳкамлаш, самарали пул-кредит сиёсатини юритиш, давлатнинг ташқи молиявий мажбуриятларини бажариш, шунингдек, Миллий банкнинг оператив фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мамлакат молия тизимига ишончни оширишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари умумий ҳисобда қарийб 293,7 миллион долларга камайган эди. 2024 йил бошидан то ўша вақтгача валюта резервлари қарийб 900 миллион долларга қисқарганди.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қирғизистон ялпи халқаро захиралар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг